Аббосбек Файзуллаев – «Осиё кубоги-2023″нинг энг яхши ёш ўйинчиси дея эътироф этилди
ОФК расмий сайти Осиё кубоги-2023нинг энг яхши ёш ўйинчиси номини эълон қилди, деб ёзяпти tribuna.uz нашри.
«Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев ушбу номинацияда номзодлар рўйхатига киритилган бўлиб, овоз бериш якунларига кўра турнирнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилган», – дейилади хабарда.
20 ёшли яримҳимоячи Қатардаги турнир гуруҳ босқичида Ҳиндистон (3:0) ва нимчоракфиналда Таиланд (2:1) дарвозасига гол урган ва Ўзбекистоннинг чоракфиналга қадар етиб келишига ҳисса қўшганди.
Аббосбекдан ташқари, соврин учун Али Жассим (Ироқ), Ли Кан Ин (Ж.Корея, «ПСЖ»), Али Олван (Иордания), Такефуса Кубо (Япония), Жордан Бос (Австралия), Абдулла Радиф (С.Арабистони), Марселино Фердинан (Индонезия), Султон Одил (БАА) ва Ориф Айман (Малайзия) даъвогарлар қаторига киритилганди.
Аввалроқ, Файзуллаевга MLS чемпионатининг “Сент-Луис Сити” клуби қизиқиш билдиргани, аммо ўзбекистонлик футболчи бу таклифга рад жавобини бергани ҳақида ёзгандик.
Шарҳлар