Файзуллаев MLS (Америка) клубига ўтишдан бош тортди
Миллий терма жамоа ва Москванинг ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга MLS чемпионатининг “Сент-Луис Сити” клуби қизиқиш билдирганди. Аммо ўзбекистонлик футболчи бу таклифга рад жавобини берди, деб ёзмоқда stadion.uz.
“Аббос фақат Европа клубларидан тушадиган таклифни кўриб чиқиш ниятини борлигини маълум қилган”, – дейилади хабарда.
20 ёшли футболчи ЦСКАга ўтганидан буён барча мусобақалар доирасида 7 гол ва 10 ассист муаллифи бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар