Каратечилар БААдаги ёшлар лигаси турнирида медалларни қўлга киритишмоқда

20-27 февраль оралиғида  Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида  спортнинг карате WKF тури бўйича ёшлар, ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида ёшлар лигаси турнири ўтказилмоқда. Айни вақтда ўзбекистонлик спортчилар ушбу турнирда 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритишди, деб хабар бермоқда Спорт вазирлиги матбуот хизмати.

“Лигада Мехриддин Тўрахонов олтин, Самандар Уразалиев кумуш, Дилноза Қараматдинова, Ислом Исматуллаев, Абдулваҳоб Рашидов эса бронза медалга сазовор бўлишди”, – дейилади хабарда. 

Мазкур турнир каратечилар учун кейинги йил Тошкентда бўладиган ёшлар Осиё ўйинларига ҳамда “Dakar-2026” ёшлар Олимпия ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.