“Байер” тарихда илк бор Германия футбол чемпионига айланди

Фото: Интерфакс

«Байер» Бундеслиганинг 29-тури доирасидаги «Вердер»ни мағлуб этиб, тарихда илк бор Германия чемпиони бўлди.

Леверкузенда бўлиб ўтган учрашув 5:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлиб, унда Виктор Бонифас (25-дақиқада, пеналтидан) ва Гранит Жака (60) хет-трик, Флориан Виртс хет-трик қилиб (68, 83, 90) битта голга муаллифлик қилишди.

«Байер» муддатидан аввал 2023/24 йилги мавсумда Германия чемпионига айланди. Бунгача клуб беш марта чемпионликдан бир қадам қолган, Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллаган (1996/97, 1998/99, 1999/2000, 2001/02, 2010/11).

Леверкузенликлар 79 очко жамғариб, мавсум якунига қадар бешта тур қолганида биринчи ўринда бормоқда. Энг яқин таъқибчилар – 63 очкодан тўплаган “Бавария” ва “Штутгарт” бу мавсумда чемпионликни қўлга киритиш учун математик имкониятларини йўқотди. Аввалроқ «Бавария» 2012/13 йилги мавсумдан бошлаб кетма-кет 11 йил Бундеслигада ғолиб чиққан эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.