“Байер” тарихда илк бор Германия футбол чемпионига айланди
“Байер” Бундеслиганинг 29-тури доирасидаги “Вердер”ни мағлуб этиб, тарихда илк бор Германия чемпиони бўлди.
Леверкузенда бўлиб ўтган учрашув 5:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлиб, унда Виктор Бонифас (25-дақиқада, пеналтидан) ва Гранит Жака (60) хет-трик, Флориан Виртс хет-трик қилиб (68, 83, 90) битта голга муаллифлик қилишди.
“Байер” муддатидан аввал 2023/24 йилги мавсумда Германия чемпионига айланди. Бунгача клуб беш марта чемпионликдан бир қадам қолган, Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллаган (1996/97, 1998/99, 1999/2000, 2001/02, 2010/11).
Леверкузенликлар 79 очко жамғариб, мавсум якунига қадар бешта тур қолганида биринчи ўринда бормоқда. Энг яқин таъқибчилар – 63 очкодан тўплаган “Бавария” ва “Штутгарт” бу мавсумда чемпионликни қўлга киритиш учун математик имкониятларини йўқотди. Аввалроқ “Бавария” 2012/13 йилги мавсумдан бошлаб кетма-кет 11 йил Бундеслигада ғолиб чиққан эди.
Шарҳлар