Қиличбоз қизлар Осиё ва жаҳон спорт ўйинларида совриндор бўлди
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида қиличбозлик бўйича ўтаётган Осиё чемпионатининг ўсмир қизлар ўртасидаги сабля йўналишида яккалик баҳслари якунланди.
“Унда терма жамоа аъзоси Наргиза Жаксибаева барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионатнинг олтин медалини қўлга киритди”,-дейилади хабарда.
Мусобақанинг кумуш медали сингапурлик Ком Абигаил Руи Қига, бронза медали эса гонконглик Чинг Тсанг Юет ва хитойлик Кимиао Панга насиб қилган.
Шунингдек,қиличбозлик бўйича Грузияда ўтган жаҳон кубогининг рапира йўналишида ўзбекистонлик қизлар жамоавий баҳсларда бронза медалига сазовор бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар