Жаҳон кубогида бирданига олтин ва кумуш медалларга эришилди 

Фото: uza.uz

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 6 мартгача давом этиши режалаштирилган пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубоги ўтказилмоқда

Хабарга кўра, “жаҳон кубогининг дастлабки кунида аёллар ўртасида вазни -50 кг бўлган ўзбекистонлик спортчи Ақидахон Ахтамова яккалик беллашувларида 103 кг натижа билан кумуш, умумий натижага кўра эса 301 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлган”.

Мусобақада иштирокчилар фақат медаллар учун эмас, балки Парижда бўладиган ёзги Паралимпия ўйинлари лицензияси учун муҳим рейтинг очколарини қўлга киритиш мақсадида рақобатлашмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.