,

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев франциялик рақибини мағлуб этди

Foto: “Yuz.uz”

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди, деб хабар бермоқда “Yuz.uz”.

Бектемир франциялик Пьер Юбер Дибомбегага қарши рингга кўтарилди.

Жанг 7-раундда Бектемирнинг қошидаги жароҳат сабабли тўхтатилди. 7 раунддан сўнг ҳисобланган очколар бўйича (79-73, 79-73, 78-74) Мелиқўзиев рақибидан устун келди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи ўзига тегишли бўлган WBA Inter-Continental камарини сақлаб қолди.

Шунингдек, Бектемир WBA рейтингини ҳам яхшилаб олди. Дибомбе эса фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.