Муайтайчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринда бормоқда
Таиланднинг Бангкок шаҳрида Жаҳон муайтай федерацияси томонидан ўтказилаётган навбатдаги жаҳон чемпионатида 32 та мамлакатдан 600 га яқин спортчилар турли ёш ва вазн тоифаларида ўзаро рақобатлашмоқда.
«Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам жаҳон биринчилигида муваффақиятли иштирок этиб, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги баҳсларда ўз ёш ҳамда вазнларида 10 та олтин, 8 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 1-ўринда бормоқда», – дейилади хабарда.
20 март кунига қадар ўтказиладиган мазкур чемпионатда яна 25 нафар ўзбекистонлик муайтайчилар баҳсларга киришади.
Улашиш:
Шарҳлар