Ўзбекистонлик ёш футболчи Испания клубида ўйнайди

Фото: m.futboll.tv

Тошкентнинг “Локомотив” клубига тегишли 17 ёшли футболчи Лазизбек Мирзаев Испания Сегундасида етакчилик қилаётган “Леганес” клубида кўрикдан ўтмоқда.

Ўзбекистонлик футболчи U17 терма жамоасидаги муваффақиятли ўйинлари орқали хориж клублари скаутлари назарига тушган.

“Айниқса, ўтган йили ноябрь ойида 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Лазизбек Мирзаевнинг жарима зарбасидан Англия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилгани анча шов-шувларни келтириб чиқарган эди”, – дейилади хабарда.

Футболчининг трансфер суммаси 2023 йил якунига кўра, 50 минг евродан 200 минг еврога кўтарилган.

“Леганес” жорий мавсумда Сегундада 31 та учрашувда 56 очко жамғариб, мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва Ла Лигага чиқиш учун асосий даъвогар ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.