Ўзбекистонлик ММАчилар Қозоғистондаги мусобақаларда иштирок этишди

Фото: uza.uz

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Аралаш жанг санъатлари  яъни ММА бўйича “Octagon 55” мусобақаси ўтказилди ва унда Ўзбекисондан ҳам спортчилар иштирок этди

Турнир доирасида беш нафар ўзбекистонлик ММА усталари октагонга кўтарилган. Энг енгил вазнда Сухроббек Отажанов мезбонлар вакили Рисбек Байдуллаев устидан ғалабага эришган.

“Ўта енгил вазнда иштирок қилган Азизбек Темиров эса озарбайжонлик Элмир Жафаровни мағлубятга учратган”,- дейилади хабарда. 

Шунингдек,қолган спортчилар Жаҳонгир Нажмиддинов, Акромжон Досимбоев ва Сардор Мадаминов ўз вазн тоифаларида мағлуб бўлишган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.