Қизлар Осиё чемпионатида 2 медални қўлга киритишди
Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳрида замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси ёшлар дастурида 2 та бронза медалига эга чиққан.
Яккалик баҳсларида Самира Абзалова бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек,спортчи қизлар Самира Абзалова, Меҳринисо Қаҳрамонова ҳамда Мубина Қодиржонова жамоавий дастурда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишган.
Улашиш:
Шарҳлар