Тахмина Икромова жаҳон кубогида совриндор бўлди

Фото: ўза.ўз

Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи якунланиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова кумуш медалга сазовор бўлди.

Тахмина Икромова мусобақанинг тўп билан машқ бажариш дастурида 34.050 балл билан иккинчи ўриндан жой олган. Шунингдек, у булавадаги машқда 30.750 балл билан бешинчи, ҳалқадаги дастурда эса 33.300 балл билан олтинчи натижани қайд этган.

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа бир аъзоси Анастасия Сарансева кўпкураш дастурида 122.7 балл билан ўн тўққизинчи поғонага жойлашди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.