Тошкентда бокс бўйича IBA “Чемпионлар оқшоми” бошланди

Фото: УзА

Пойтахтдаги “Humo Arena” мажмуасида профессионал бокс бўйича IBA “Чемпионлар оқшоми”бошланди, деб ёзмоқда УзА.

Мазкур кечада 8 та жанг ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, марказий жанг IBA камари учун Ҳасанбой Дўсматов ва Самуэл Кармона (Испания) ўртасида бўлиб ўтади.

«Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда 6 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 6 тасида ғалаба қозонган. Унинг рақиби испаниялик Самуэл Кармона эса 11 маротаба рингга кўтарилиб, ушбу баҳсларнинг биттасида мағлуб бўлган. Қолган беллашувларда эса зафар қучган», – дейилади хабарда.

Ҳ.Дўсматов вазн ўлчаш маросимида 50,80 кг., Самуэл 50,85 кг. вазн қайд этди.

Қуйида рингга кўтариладиган чарм қўлқоп усталари рўйхати билан танишасиз:

-75 кг: Аълохон Абдуллаев — Жаргал Отгонжаргал (Мўғулистон)

-71 кг: Иқболжон Холдоров — Рахманқўл Сагадат (Қозоғистон)

-63.5 кг: Мужибилло Турсунов — Жума Чоки (Танзания)

-60 кг: Элнур Абдураимов — Карлос Орнелас (Мексика)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров — Смаки Агрон (Хорватия)

+92 кг: Майкл Хантер (АҚШ) — Артём Сусленков (Россия)

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Фатих Келес (Туркия)

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов — Самуэл Кармона (Испания)

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.