Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов Ар-Риёддаги жангда ғолиб бўлиб, WBA камари соҳибига айланди (видео)
Профессионал боксда ўз юришини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов 8 март куни ўзининг чемпионлик жангида рингга кўтарилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида унга россиялик Магомед Курбонов (25-0, 13 KO) рақиблик қилди.
Исроил Мадримов 12 раундга белгиланган жангнинг 5-раундида Курбоновни нокаутга учратди ва супер ўрта вазн тоифасида WBA камари эгасига айланди.
Улашиш:
Шарҳлар