05.06.2017
Ҳодисалар
Россиялик академик Лео Бокерия Хоразмда маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарсларини ўтказди
Шу йилнинг 2 июнь куни Россия Федерациясининг А.Н.Бакулев номидаги юрак-қон томир хирургияси маркази директори, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош кардиохирурги, академик Лео Бокерия юртимизга ўзининг навбатдаги ташрифини амалга оширди. Ташриф давомида машҳур жарроҳ Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг Хоразм филиалида бўлиб, ўзбекистонлик шифокорларнинг фаолияти билан яқиндан танишган ва юртимиз мутахассислари билан ҳамкорликда юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратли турлари билан оғриган беморларда жарроҳлик муолажаларини ҳам ўтказган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: