Anhor.uz эълон қилган материал юзасидан «Ўзагросуғурта» АЖ муносабат билдирди
Anhor.uz сайтида эълон қилинган “Олий суд ҳузуридаги ҳудудий бўлимлар 2022-2024 йилларда ўз ходимларининг ҳаётини суғурта қилишга 3,7 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлагани маълум бўлди” сарлавҳа юзасидан “Ўагросуғурта” АЖ Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги “Cудьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 879-сон қарорида судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилиши белгиланган», – дейилади муносабатда.
Суғурта шартномалари мазкур норматив ҳужжатда белгиланган тартибда тузилган.
Юқоридаги муносабат, нашримиз журналистининг 29 апрель куни эълон қилган «Олий суд ҳузуридаги ҳудудий бўлимлар 2022-2024 йилларда ўз ходимларининг ҳаётини суғурта қилишга 3,7 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфлагани маълум бўлди» мавзусидаги материалига муносабат сифатида тақдим этилди.
Материалда, Олий суд ҳузуридаги ҳудудий бўлимлар томонидан уч йил давомида ходимларнинг ҳаётини суғурталашга 3,7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. “Ўлим, маълум бир ёшга ёки муддатга омон қолиш ёки бошқа воқеа содир бўлган тақдирда ҳаётни суғурталаш хизмати” – давлат харидлари портали маълумотларида ушбу хизмат номи шундай кўрсатилади.
Қизиғи шундаки, ушбу тўғридан-тўғри шартномаларнинг барчасини “Ўагросуғурта” АЖ компанияси олганлиги айтилган эди.
Шарҳлар