“Ахмат” махсус кучлар командири Апти Алаудинов РФ армияси ҳарбий-сиёсий бошқармаси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди

На фото: Апти Алаудинов с Рамзаном Кадыровым

Владимир Путин генерал-майор ва “Ахмат” махсус кучлари командири Апти Алаудиновни Россия Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-сиёсий ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.

“Ушбу муҳим қарор унинг ажойиб қобилиятлари, шахсий жасорати ва танлаган ишига садоқатини тасдиқлайди. Муболағасиз, Апти Аронович ўзига хос шахсий, етакчилик ва ҳарбий фазилатларга эга ҳақиқий ҳарбий генералдир”, – деб ёзади у.

Қодиров Алаудинов фаолиятини “Ахмат”да давом эттиришига ишонтирди. Шу билан бирга, у Россия қуролли кучлари 2-армия корпуси қўмондони ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Апти Алаудинов – “Россия Федерацияси қаҳрамони”, ““ЛПР” қаҳрамони”, “Чеченистон Республикаси қаҳрамони”.

Бош ҳарбий-сиёсий бошқарма 2018 йилда ташкил этилган. Унга 2022 йил июнь ойида ушбу лавозимга тайинланган генерал-полковник Виктор Горемикин бошчилик қилади. Бошқарма қуролли кучларда “ҳарбий-ватанпарварлик ишларини” олиб боради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.