АҚШда «Супер сешанба» қандай ўтди, Anhor.uz ва Amerika Ovozi муҳокамаси давом этади (видео)

Фото: Amerika Ovozi / Anhor.uz

Anhor.uz ҳамда Amerika Ovozi телерадиосининг қўшма лойиҳаси, “АҚШда президентлик сайловлари” дастурининг навбатдаги 6-сони тайёрланди. Унда Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкентдан ва таниқли журналист Навбаҳор Имамова Вашингтондан АҚШдаги президентлик сайловларига тайёргарлик жараёнлари, амалга оширилаётган сайлов кампаниялари ҳамда 5 март куни муҳим жараёнлардан бири бўлган «Супер сешанба» қандай ўтганлиги муҳокама марказида бўлди.

«Оқ уй учун пойга давом этар экан, 5 март куни Алабама, Аляска, Арканзас, Калифорния, Колорадо, Мейн, Массачусетс, Миннесота, Шимолий Каролина, Оклахома, Теннесси, Техас, Юта, Вермонт ва Виргиния штатлари ҳамда Тинч океанидаги Америка Самоа ҳудудида партиявий саралаш жараёни бўлиб ўтди.

Президентликка номзодлар юзасидан бу қадар кўп штатда бир кунда овоз берилгани учун ушбу кунни америкаликлар «Супер сешанба» деб атайди.

Республикачи даъвогарлар орасида собиқ президент Дональд Трамп олдинда, демократлар орасида эса Президент Жо Байден, бироқ ҳар иккала партия ягона номзоди ким эканини ёзда, ҳозирги саралаш жараёнига асосланган ҳолда партия қурултойларида эълон қилади.

Байден ўз партиясидан жиддий бирор рақиб билан юзлашмаяпти, майдонга чиққанлар ё жуда оз қувватловга эга ё кенг олқишга эга бўлмаган учинчи партия вакиллари.

Трампнинг пойгада қолган ягона рақиби – Никки Ҳейли, унинг президентлиги даврида БМТдаги эчилик қилган сиёсатчи.

Трамп Ҳейли ҳар бир штатда ютиб чиққан, бироқ пойтахт Вашингтонда республикачилар Ҳейли тарафида. Тарихда шу кунгача бирор республикачи аёл президентлик учун курашда праймеризда ютмаган эди», – деб ёзади Amerika Ovozi телерадиоси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.