Дунё тан олган ўзбекнинг архитектор қизи – Тахмина Турдиалиева
Унинг фикрича, архитектор аёл қурилиш бекаси бўлмоқчи бўлса, албатта у ўзига руҳсат бериши ва стереотипларни қайта кўриб чиқиши керак бўлади.
“Дунёнинг 100 та архитектор аёли” рўйхатига киритилган архитектор ва илҳомлантирувчи шахс Тахмина Турдиалиева билан архитектура оламига шўнғиймиз.
Anhor.uz сайтига берган эксклюзив интервьюсида ўзининг фаолияти ҳақида батафсил гапириб берган.
Бу интервью илҳом, амбиция ва стереотипларни енгиш ҳақида.
Муваффақият ва ижод ҳақидаги ҳикояга тўлиқ сингиб кетиш учун видео интервьюни томоша қилинг. Дастур Knauf компанияси кўмагида тасвирга олинди.
Тахмина Турдиалиева Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Хитойнинг Хуачжун фан ва технологиялар университетини тамомлаган. Better Together Challenge 2019 (Корея Республикаси), Turkistan Architect Awards (Қозоғистон) халқаро архитектура танловларининг совриндори. У Хитой ва Италияда ишлаган, бугунги кунда Тошкентда ўзининг TT Design Lab архитектура студиясини бошқаради.
Китобнинг расмий тақдимоти 23 январь куни Лондонда бўлиб ўтиши ҳақида аввалги материалимизда ёзгандик.
Сўнгги ўн йил ичида архитектура оламида гендер мувозанатига интилиш кучаймоқда. Архитектор аёлларнинг меҳнати ва ютуқлари нисбатан эътибордан четда қолади. Бу китоб айни уларни эътироф этган.
Шарҳлар