Дори-дармонлар контрабандаси, ноқонуний савдоси ва контрафакт. Ўзбекистонда дори воситалари ноқонуний айланмасининг сабаблари ва оқибатлари
Дори воситаларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш фармацевтика саноатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ушбу соҳани назорат қилувчи органлар контрафакт ва сифатсиз дори воситалари бозорга кириб келишининг олдини олиш учун мониторинг ва назорат тизимига эга бўлиши керак. Фармацевтика маҳсулотларини бозорга олиб чиқиш тартиблари, уларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти қатъий назоратга олиниши, аниқ ва шаффоф бўлиши керак. Бу бозор назорати ва беморнинг хавфсизлигини таъминлайди. Ўзбекистонда сўнгги йиллардаги воқеалар ва фармацевтика маҳсулотлари билан боғлиқ можаролар дори воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида катта муаммолар борлигини кўрсатмоқда. Anhor.uz сайти эксперт, «АстраЗенека» компаниясининг давлат органлари билан ишлаш бўйича менежери Алексей Тетерюк билан фармацевтика саноати муаммоларини муҳокама қилди.
Anhor.uz: Ўзбекистондаги дорихоналарда контрабанда белгилари бўлган дори воситалари сотилмоқда, таҳририят мониторингини ўтказдик. Бундай ҳоллатлар республикада қанчалик кенг тарқалган?
Эксперт: «АстраЗенека» компанияси 2021 йилдан буён Ўзбекистон бозорида беморларни дорихоналар орқали ҳам, давлат харидлари доирасида юрак-қон томир ва онкологик касалликлар, пульмонология, метаболик касалликлар ва бошқа оғир ва ҳаёт учун хавфли вазиятлар каби муҳим соҳаларда дори воситалари билан таъминлаб келмоқда.
Дори воситаларини Ўзбекистонга узлуксиз етказиб беришимизга қарамай, божхона қонунчилигини четлаб ўтиб, мамлакатимизга олиб кирилаётган ўз ишлаб чиқаришимиздаги дори воситаларининг контрабанда йўли билан олиб ўтилиши ҳолатларига мунтазам дуч келяпмиз. Масалан, дорихоналар «АстраЗенека» дори-дармонларининг қадоғида расмий каналлар орқали етказиб бериладиган тилдан бошқа тилда сотиши мумкин. Бундан ташқари, бундай дориларни квитанциясиз, яъни «пештахта остида» сотиш мумкин. Бундай ҳолатлар препаратнинг қонун ҳужжатларида белгиланган усулларни четлаб ўтиб, дорихонага тушганлигини тасдиқлайди.
Бемор учун қандай хавф бор? Асосан, бу препаратлар «АстраЗенека» томонидан ишлаб чиқарилган дориларми ёки сохтами – ҳеч ким тасдиқлай олмайди, улар нафақат ёрдам бермайди, балки беморнинг заҳарланишига ҳам олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи препаратни ташиш ва сақлаш вақтида тегишли ҳарорат шароитларини таъминлаш учун кўп пул сарфлайди. Бу эса маблағларни талаб қилади, контрабанда маҳсулот эса пулни тежаш мақсадида қўл юкида, жомадонларда ташилади ва кўпинча ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган шароитларга мос келмайдиган шароитларда сақланади, бу эса муқаррар равишда дори воситаларининг сифати ва терапевтик хусусиятларига таъсир қилади.
Афсуски, бу фақат бир компаниянинг муаммоси эмас. Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган Евроосиё фармацевтика саммитида кўплаб ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлар Ўзбекистон бозорида дори воситалари контрабандаси ва қалбакилаштирилиши масаласини кўтариб чиқди. Баъзи фармацевтика компаниялари янги дори-дармонни ишлаб чиқариш бозорини баҳолаганда, бу муаммога бир марта дуч келишган, бошқалари эса тизимли бузилишлар ҳақида гапиришган.
Агар сохта маҳсулотларнинг бозордаги улуши ҳақида гапирадиган бўлсак, аниқ рақамларни айтиш жуда қийин. Очиқ манбаларда бундай маълумотлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, бозордаги барча компаниялар бундай маълумотларни беришга тайёр эмас. Турли манбаларга кўра, мамлакатда контрафакт товарларнинг кўрсаткичлари бир неча ўн миллионлаб маҳсулотлардан иборат.
Anhor.uz: Дорихоналаримизда ва мессенжерлардаги кўп сонли гуруҳлар орқали сотилаётган айрим контрабанда дори воситалари Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтган дори воситаларидан анча арзон. Сабаби нимада?
Эксперт: Бунинг бир нечта сабаби бор. Биринчидан, бу бошқа давлатларда ўз беморлари учун пастроқ нархда харид қилинган ва Ўзбекистонда қайта сотиш мақсадида олиб келинган дори-дармонларни ўғирлаш. Иккинчи ҳолат – ташиш ва бошқа харажатларни тежаш. Дори-дармонлар кичик миқдорда қўл юкларида, дори-дармон импорт қилишга қўйилган талаблардан четлаб, масалан сертификатлаштан ўтказмай олиб кирилади. Бунда сотувчи дори-дармон сифати учун жавобгар бўлмайди, демак қонун билан белгиланган ишлаб чиқарувчига фармакологик назорат тизими иши, келтирилган серияни сертификатлаш, транспорт харажатларини ҳарорат занжири талабларига риоя қилган ҳолда тўлаш каби молиявий юкламалардан озод бўлади. Энг хавфли ҳолат – бу сохталаштириш, яъни дори-дармонда фаол модда бўлмайди ёки у анча арзонроғи билан алмаштириб қўйилган.
Anhor.uz: Бундай вазиятни қандай тузатиш мумкин?
Эксперт: Ушбу муаммо давлат эътиборидадир. Дорихоналарда мунтазам рейдлар ўтказиб, сохта маҳсулотлар мусодара қилиниб, йўқ қилинаётгани маълум. Бундай чоралар келган сигнал ва шикоятларга жавоб сифатида амалга оширилмоқда ва бу тўғри ёндошувдир. Бизнингча, ҳуқуқбузарликнинг оғирлик даражасига мос жазо чораси қўлланилса, самаралилик янада юқори бўлар эди – aхир, гап инсон ҳаёти ва соғлиғи ҳақида бормоқда. Хусусан, контрабанда ёки сохта маҳсулот сотиш фактлари аниқланганда, бундай дорихоналар лицензиядан маҳрум этилиши лозим. Қўшни давлатлар Россия ва Қозоғистонда бу соҳадаги қонунчилик қаттиқ бўлиб, дорихоналар сифатсиз маҳсулотни бир марта ҳам сотишнинг оғир оқибатларидан хабардор.
Тезкор чора сифатида қонунбузар дорихоналар реестрини яратиш самарали таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу реестр қонунбузарлик аниқланган дорихоналар маълумотларини ўз ичига олиши мумкин. Тарқатувчилар ушбу реестрга мурожаат қилиб, муайян дорихона билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шундай маълумотлар асосида қарор қабул қилишлари мумкин. Бу дорихоналар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар назоратида бўлишади.
Сохта маҳсулот ишлаб чиқариш, олиб кириш ва сотиш билан маҳсулот белгиси ҳуқуқини билатуриб бузишадиган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликни киритишни кўриб чиқиш лозим. Ҳозирги пайтда фақат жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, бундай ҳуқуқбузарликлар учун жарималар етарли эмас. Маҳсулот ноқонуний олиб кирилган ва ишлатилган, кейин мусодара қилиниб йўқ қилинган бўлса, қонун билан белгиланган моддий жарималар жуда кам.
Шунингдек, моддий жавобгарликни, яъни жарималарни оширишни кўриб чиқиш керак. Бундан ташқари, жавобгарлик доирасини кенгайтириш лозим, чунки сохта маҳсулотни фақат юридик шахсларгина эмас, балки алоҳида фуқаролар ҳам чет элда сотиб олиб, Ўзбекистонга олиб киришмоқда, масалан қўл юкларида. Жисмоний шахсларга нисбатан ҳам жарималарни кучайтириш зарур.
Муҳим нуқталардан бири – Ўзбекистон божхонасининг реакцияси: ҳозирги пайтда божхона органлари фақат ишлаб чиқарувчининг мурожаати бўлганда сохта маҳсулот контрабандасига чек қўйиши мумкин. Агар компания ўз маҳсулоти ноқонуний йўл билан мамлакатга киритилганини аниқласа, у божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қилиши мумкин, фақатгина шундан кейин божхона текширув бошлайди. Бу ерда қонунчилик божхона органларига ҳуқуқ эгасининг аризасини кутмай фаол ҳаракат қилишга имкон бериши муҳим.
Умид қиламизки, вақт ўтиши билан вазият барқарорлашади ва дорихона фаолияти янада тартибга солинади, аммо бу фақат ишлаб чиқарувчилар, назорат қилувчи органлар, шифокорлар ва беморларнинг бирлашган ҳаракати билан амалга ошади.
Anhor.uz: Дори-дармон контрабандасини олдини олишда ёрдам берадиган технологиялар ва инновациялар мавжудми?
Эксперт: Биз Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан муҳокама қилиш учун ташаббус ва таклифларимизни ишлаб чиқиш жараёнида ушбу масалани кўриб чиқдик. Асосий ғоя рақамли белгилаш – штрихкоддан фойдаланишдан иборат, яъни дори қути устига уни аниқлаш ва ҳақиқийлигини кафолатлаш учун ноёб код ёзиш. Ҳатто Ўзбекистондан ташқарида қути алмаштирилса ҳам, замонавий рақамли усуллар қути ҳақиқийлигини тез аниқлаш имконини беради.
Россия ва Қозоғистонда рақамли белгилаш тизимларидан фаол фойдаланилмоқда, бу тегишли қонунчилик билан белгиланган бўлиб, сохталаштиришни сезиларли даражада қийинлаштирмоқда. Аммо қўшимча чораларни ҳам кўриб чиқиш лозим: масалан, дори-дармон контрабандаси ҳақидаги ҳолатлар ва аниқланган контрабанда дори-дармонлар номенклатураси ва маълумотлари кўрсатилган давлат ахборот базасини яратиш. Бундай тизим мамлакатдаги сохта маҳсулот ҳажмини рақамлаштириш имконини беради. Ўзбекистон катта мамлакат бўлиб, кўплаб дорихоналар бор ва ҳар бир доирани назорат қилиб бўлмайди. Аммо маълумотларни тизимли йиғиш “иссиқ нуқталар”, асосий контрабанда йўналишларини ва уни олиб кирувчи шахсларни аниқлаш имконини беради. Бундай маълумотлар базаси тарқатувчилар, компаниялар ва давлат тузилмалари учун фойдали ресурс бўлиши мумкин.
Anhor.uz: Контрабанеда дори-дармонлар фармацевтика саноатига қандай таъсир кўрсатмоқда? Бундай вазият Ўзбекистонга йирик халқаро компанияларни жалб этишга тўсқинлик қилмоқдами?
Эксперт: Контрабанда Ўзбекистон фармацевтика соҳаси ривожланишига тўғридан-тўғри тўсқинлик қилмоқда. Бозордаги контрабанда ёки сохта маҳсулот сифатини назорат қилиб бўлмаслигидан ташқари, ишлаб чиқарувчи учун Ўзбекистон бозори инвестиция жиҳатдан жозибадорлигини йўқотмоқда, чунки етарли тартибга солинмаган шароитда ишлаб чиқарувчи учун янги дори-дармонларни бозорга чиқариш иқтисодий жиҳатдан хавфли, чунки шифокорларни ўқитиш, беморларни йўналтиришни йўлга қўйиш, ташхислашни қўллаб-қувватлашга қилинган харажатлар қопланмаслиги мумкин.
Ўз томонимиздан Ўзбекистонда фаолият юритишни давом эттиришни режалаштирганмиз. Ҳамда давлат органлари билан бозордаги сохта маҳсулотлар улушини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида фаол ҳамкорликка тайёрмиз, бу эса кўплаб компаниялар ўз фаолиятини мамлакатда бошлаш ва Ўзбекистон беморларига юқори сифатли дори-дармонларини тақдим этишлари учун рағбат бўлади.
Шарҳлар