,

Ортиқхўжаев яна “тренд”да, пойтахтнинг амалдаги ҳокими эса хануз ОАВга тутқич бермаяпти

Артыкходжаев и Умурзаков
Фото: Anhor.uz

Anhor.uz бундан бир ой муқаддам, ““Шесть секунд” ва “Любая бизнес хороша”си машҳур бўлган Ортиқҳўжаев амалдан олинганига 1 йил тўлди. Ўрнига келган Умурзоқов қачон кўринишни бошлайди?” мазмунидаги материални эълон қилгач, Тошкент шаҳар ҳокимлигига амалдаги ҳокимнинг фаолияти, Қўйлиқдаги бозор бузилиши мазмунларида ахборот сўровларини юборганди. Ушбу сўровларимиз ҳозиргача ўз жавобини олганича йўқ.

Пойтахтнинг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев “амалдан кетган бўлсада, “тренд”дан тушмаяпти”. У 2018 йилнинг 21 декабрь санасидан ушбу лавозимни эгаллаб, 2023 йилнинг январидаги “аномал совуқ”лар ортидан амалдан олинган эди. 

Бир неча кун аввал, таниқли журналист ва блогерлар иштирокидаги Lolazor подкастининг янги сони тармоқларга жойлаштирилди. Унда ўз ташаббуси билан пойтахтнинг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этган ва подкаст модераторларини, яъни таниқли журналист ва блогерларнинг айрим саволларига кескин жавоблар қайтарган холда уларни “мот” қилган.

Бу подкаст орқали эса, яна Ортиқхўжаев ОАВ ва блоглар “юлдузи”га айланган.

Бошловчилар томонидан унинг тадбиркорлиги, бизнеслари, амалга келгунича, амалдалик пайтлари ва пойтахт ҳокими лавозимидан кетгандан кейинги фаолиятига оида қатор саволлар берилган. Буларнинг барчасига очиқ жавоб берган Ортиқхўжаев гап орасида “айрим блогерлар, ОАВлар мени у ёки бу ишимни “ҳайп” қилиб обуначи йиғишади, бунинг ортидан аудиториялари кенгаяди, аслини олганда ОАВларнинг базилари ҳам МЧЖ шаклидаги тадбиркорлик фаолияти ҳисобланиб, мен ҳақимдаги материаллардан кейин катта аудитория йиғилгач рекламалар, тижорий таклифлар олишни, бу орқали даромадга чиқишларини” ҳам айтиб ўтган. Бу гап сўзлар эса тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўла бошлади. 

Нима бўлганида ҳам Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор” масаласи бўладими, ўз бизнеслари сотилиши мисолидами ёки ҳокимлик пайтидаги эсда қоларли гаплари тасвиридами хануз ОАВда. Амалга келганига бир йил тўлган Шавкат Умурзоқов эса бир нечта халқаро миқёсдаги учрашувлару, ҳокимлик масаласидаги хабарлардан бошқа йўналишда хануз кўринмаяпти. Тармоқ фаоллари ва блогерлар уни ОАВ учун “ёпиқ” ҳоким деб ҳам аташга улгиришди. 

Мисол тариқасида, Google ва Yandex қидирув тизимлари орқали Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда Шавкат Умурзоқов деб қидирувга берилгандаги натижага аҳамият қаратсак.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев (Ортиқходжаев)

Ўзбек тилида

Google 52 800 кирил алифбосида, 229 000 лотин алифбосида.

Yandex 3000 дан ортиқ кирил ва лотин алифболарида.

Рус тилида 

Google 51 900 кўрсатгич

Yandex 2000 дан ортиқ кўрсатгич.

Шавкат Умурзоқов (Умрзоқов, Умрзаков)

Ўзбек тилида

Google 11 100 кирил алифбосида, 119 000 лотин алифбосида, бироқ, ушбу натижаларда рус тилидаги ва кирил алифбосида иқтибос сифатида келтирилган матнлар ҳам қўшилган ҳолда тақдим этилмоқда.

Yandex 2000 дан ортиқ кирил ва лотин алифболарида.

Рус тилида 

Google 35 700 кўрсатгич.

Yandex 3000 дан ортиқ кўрсатгич.

Anhor.uz нашрининг ўтган вақтлар мобайнида тайёрлаган материалларида Жаҳонгир Ортиқхўжаев 198 маротаба иқтибос қилинган ёки у ҳақида материалларни эълон қилган. 

Амалдаги пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов эса жами 60 маротаба иқтибос қилинган ёки у ҳақида материал тайёрланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.