«Кўзлари юмуқ, қулоқларига тиқин тиқилган халққа хизмат қилиш осонроқ» – ЙПХ ходимларининг фотосуратлари ва видеоларини чоп этиш борасидаги тақиқ ҳақида ҳуқуқшунос фикри
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатларини ва махсус воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа муҳокамаси 29 март куни тугайди. Anhor.uz нашри ҳуқуқшунос Мадина Турсунованинг рухсати билан фикрларини эълон қилади.
Лойиҳада ёзилишича, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-118-сонли қарорига мувофиқ киритилган бўлиб, умумий фойдаланиш учун мўлжалланмаган ва фармон матнида йўл-патруль хизмати ходимларини навбатчилик пайтида суратга олишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқ мавжудлигини текшириш имконияти мавжуд эмас.
Энг қизиғи, барча лойиҳалар ўзгартиришлар киритиш зарурлигини асосламасдан, умумхалқ муҳокамасига қўйилади. Нега? Далиллар қаерда? Ўзгартиришнинг жамият ва фуқароларга қандай ижобий таъсири бор? Ҳеч кимга керак бўлмаган ва ҳеч кимни қизиқтирмайдиган машҳур жамоатчилик назорати-чи?
Ҳушсиз ходимнинг фотосуратини тарқатиш билан боғлиқ иш бўлган, аммо ҳуқуқбузар топилиб, аллақачон мавжуд бўлган маъмурий ва жиноий жавобгарлик нормалари доирасида жазоланган.
ЙПХ ходимларига бундай имтиёзли ҳуқуқ берилишининг сабаби нимада? Нега бу ерда ҳамиша катта қизиқиш, резонанс ва норозиликни уйғотиб келаётган жамоатчилик назорати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш масаласи эътиборга олинмаяпти?
Энди безовталанишга кеч бўлди ва тузатиш тезда қабул қилинади, бироқ бир нечта камчиликлар мавжуд, яъни ўзгартиш юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зиддир. Ҳа, баланд минбарлардан тупук сочиб тинмай гапириладиган бутун ошкоралик сиёсати, коррупцияга қарши кураш сиёсатига ҳам бу зид.
- Тақиқланиш сабаби нимада? ЙПХ ходимлари кўчада, яъни шахсий ҳаёт ва шахсий ҳаётни ҳимоя қилиш тамойиллари қўлланилмайдиган жамоат кириш жойларида хизмат қилади.
- Ходимлар хизмат пайтида нимадан қўрқишади? Агар барча ҳаракатлар қонун доирасида бўлса, унда нега сиз ходимни суратга олиб, фотосурат ва видео юклай олмайсиз? Улар кимни кимдан ҳимоя қилмоқчи?
- Демократик ҳуқуқий давлатларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳокимиятдаги мансабдор шахсларга алоҳида қоидалар ва уларнинг шахсий дахлсизлигини ҳимоя қилиш даражаси белгиланган, чунки бу ерда жамоатчилик назорати таъминланиши керак, бошқа йўл йўқ. Хўш, бу ерда хизматчини суратга олиш ақиқланган. Аниқлашларсиз, истисноларсиз, тушунтиришларсиз одатдагидек меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларимизга ўзгартиришлар киритилмоқда.
- Лойиҳада “ЙПХ ходими ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида олинган сурат ва видеоларни интернет тармоғига жойлаштирмаслик керак” деб кўрсатилган. ЙПХ ходимларининг мажбуриятлари сир ҳисобланадими?
Агар лойиҳа муаллифлари унутиб қўйган бўлса, Конституцияга кўра, фуқароларнинг ахборотга кириш ва уни тарқатиш ҳуқуқи фақат давлат ва бошқа сирларга асосланган ҳолда, фақат қонун асосида чекланиши мумкин – қонуности ҳужжати асосида, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан эмас, қонун асосида!
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунда: “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш, агар кўрсатилган маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлар сирасига кирса, чекланади» –деб ёзиб қўйилган.
Худди шу қонунга кўра, юридик ва жисмоний шахслар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатиш бўйича тўлиқ конституциявий ҳуқуққа эга. Бундан ташқари, давлат коррупцияга қарши курашишнинг «коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларнинг устуворлиги», «фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги», «ошкоралик ва шаффофлик» каби асосий тамойилларини эълон қилган.
“Инсон-ҳокимият” ёки “ЙПХ ходими-фуқаро” муносабатлари вертикалида инсон манфаатлари ва ҳуқуқлари устун бўлиши керак, лекин бу сафар эмас…
ЙПХни ўз ичига олган Ички ишлар вазирлиги коррупцияга қарши кураш билан бевосита шуғулланадиган давлат органи ҳисобланади.
Дарвоқе, оммавий ахборот воситалари ҳам коррупцияга қарши қонун ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади. Бу ерда эса, сиз суратга олишингиз мумкин, лекин интернетга юклай олмайсиз! Бугунги кунда бизда энг оммабоп нарса – бу онлайн нашрлар, онлайн медиа эканлиги эса ҳисобга олинмайди, Карл!
Энди, афтидан, журналистлар «мен буни ўз кўзим билан кўрдим, лекин уни сизга кўрсатолмайман …» мавзусида мақола ёзса бўлади.
Алхусус, ички ишлар органлари ходимларига уларнинг ўз таъбири билан айтганда, “халқ манфаатларига хизмат қилиш” деган расмий бурчини эслатиб ўтаман.
Шу жойда сизга кўзлари юмилган ва қулоқларига тиқин тиқилган одамларга хизмат қилиш осонроқдек туюлмаяптими?
Шарҳлар