Наманганда тамаки контрабандасига қарши қандай ишлар қилинмоқда / Anhor.uz репортажи

Бу Намангандан тайёрланаётган 5-репортажимиз. Аввалги келиб ўрганишларимиз, суриштирувлар амалга оширганимиз ўз таъсирини кўрсатди дея оламиз. Шаҳар марказидаги майда савдо нуқталарида контрабанда сифатида малакаланувчи тамакиларнинг савдоси анчагина камайган.

Фақат, вилоят марказида Сардоба бозоридаги 3 та савдо дўконлари хануз ноқонуний йўллар орқали кириб келган сигаретларни сотишда давом этмоқда. Уларга нисбатан ҳам қонуний чора кўрилади деган умиддамиз. Аввалги репортажимизда вилоят солиқ бошқармаси матбуот хизматидан хеч қандай маълумот олишнинг имкони бўлмаганди, бу гал бошқарманинг ахборот хизмати раҳбари сафаримизга тўлиқ ҳамроҳ бўлди. Шаҳар марказидан то, чекка худудларгача 50 дан ортиқ катта ва майда савдо нуқталари кўздан кечирилди, аксари аввалги репортажларимиз мавзуси бўлган нуқталар. Хозир уларни кўпида контрабанда тамакини топиш имконсиз, улар тўғри ҳулоса чиқарган.

Дўконлар, майда савдо нуқталарини кузатиш, ўрганиш жараёнида контрабанда йўллар орқали кириб келган ва сотилаётган «Milano», «Esse», «Esse change», «Parliament», «Oris», «Blue Sky» ва бошқа махсулотлардан харид ҳам қилдик. Савдоларда олинган маҳсулотлар учун на назорат касса машинаси чекини, на савдога киримс қилинганини кўрсатувчи касса чекларини олишнинг имкони бўлди. Сотувчиларнинг бахонаси нақт, ё назорат касса машинасининг қуввати тугаб қолган ёки ушбу мосламани ишлатишни савдо қилаётган ходим билмайди. Биз савдоларда олинган тамаки махсулотларини фото хисоботлари билан биргаликда Солиқ ҳамкори тизимида Акциз марка талабларини бузиш ҳамда назорат касса машиналари чеклариним бермаслик бандларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказдик.

Ўтказилган жараёнларга жавоб олиш мақсадида Наманган вилояти солиқ бошқармасига ахборот сўрови юборилган, натижалари бўйича қўшимча материал тайёрлаб тақдим этилади.

Қабул қилинаётган хужжатларни кузатганда Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт, хусусан, ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмасига қарши кураш кучаймоқда, бироқ бозор ва савдо нуқталарида сезиларли ўзгариш ҳанузгача йўқ. Биз ўрганишда, қонун чиқарувчи ва қабул қилувчиларга, назорат органларига қонунбузарликлар ва ҳолатлар ҳақида ҳабардор қилишда давом этамиз.

Эслатиб ўтамизқонунчиликка кўра, тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

➖БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда (66 млн сўмдан 132 млн сўмгача) жарима;

➖3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

➖2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

➖5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

✅ Шунингдек, мазкур ҳаракатлар қуйидаги ҳолатда содир этилган бўлса, 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади:

🔹жуда кўп миқдорда;

🔹уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб.

Огоҳ бўлинг, Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди…

Бобур Каримов

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.