Нега Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси сукут сақлаяпти
Токиода Олимпиада ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Мусобақалар нафақат Ўзбекистон спортчиларининг ғаласи билан, балки спорт олами ва юз минглаб мухлислар муҳокама қилган жанжаллар билан ҳам эсда қолди. Биринчиси Олимпиада лицензиялари учун курашган сузувчилар билан содир бўлди. Олимпиада-2020 ни ёритиб борувчи сайтда “Ўзбекистон Токио-2020 сузувчиларини малакалашга уринган ҳолда “натижаларни манипуляция” қилди” номли мақола чоп этилди. Унда Ўзбекистоннинг миллий раҳбар органи (яъни МОҚ – муҳ.) 2020 йилги Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун саралаш мусобақаларида натижаларни қалбакилаштиришга урингани аниқланганидан сўнг Халқаро сузиш федерацияси (FINA) республиканинг “жирканч хатти-ҳаракати”ни қоралагани ҳақида сўз боради. Тахминий ўзгартиришлар ҳақидаги хабар ҳиндистонлик сузувчи Ликит Премдан тушган, у иккинчи мусобақада қатнашган. Прем Ўзбекистон сузиш федерациясини сузиш бўйича очиқ чемпионатда вақтни қалбакилаштирилганликда айблаган ва Ўзбекистоннинг сузиш бўйича расмий шахслари у кўрганлари ҳақида гапирмаслиги учун унга пора таклиф қилишганини таъкидлаган.
Ўзбекистон терма жамоаси байроқдорларини алмаштириш билан боғлиқ иккинчи можаро, Олимпия қўмитаси томонидан ғазабланган минглаб мухлисларга бошқарувчи Миллий Олимпия органининг ҳаракатларини тушунтиришга бўлган бесўнақай уринишлари спортчиларнинг ва мусобақалар натижаларининг маънавий ҳолатига таъсир кўрсатди.
Айтгандай, Оксана Чусовитина Токиодаги Олимпиада ўйинларида ўтказилиши керак бўлган халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг Атлетлар қўмитаси сайловларида қатнашиш учун таклиф қилинган эди. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бу ҳақда 2019 йил декабрида маълум қилганди. Ўшанда ХОҚ раҳбари Томас Бах атлетлар қўмитасига ўша пайтда 30 та номзод бўлганини, улардан тўрттаси Токиодаги Олимпиада ўйинларининг охирги кунида ХОҚнинг тўлақонли аъзолари бўлиши мумкинлигини билдирганди. Энди бу имконият бой берилди.
Жамоатчилик нега буюк спортчимиз ушбу қўмита сафидан ўрин ололмагани ҳақида тахмин қилиши мумкин, холос. Эҳтимол, бунга ҳеч ким етарлича эътибор бермагандир, балки Чусовитинага сайловолди тадбирларини ўтказиш учун қандайдир бир ташкилий ва моддий кўмак бериш керак эдими.
Ушбу фактларнинг ўзиёқ Ўзбекистон МОҚни олимпия терма жамоасини жаҳоннинг асосий спорт воқеасига етарлича тайёргарликдан ўтказмаганликда айблаш учун етарли.
Ўзбекистон терма жамоасининг Токиодаги Олимпиада ўйинларидаги натижалари аввалги йиллардаги ютуқлардан фарқ қилади. Ўзбекистон бор-йўғи бешта олимпиада спорт тури бўйича медалларга эга бўлди, яна бештаси биринчи бешталикка, тўққизтаси биринчи ўнталикка киришга муваффақ бўлди. Қолган федерациялар ўнталикка киролмади, уларни 11-64 ўринлар оралиғида кўриш мумкин.
Токио-2020 Олимпиадасида Ўзбекистон миллий спорт федерацияларининг натижалари (Anhor.uz обзори)
Бундай даражадаги спорт ҳодисаларидан кейин натижаларни объектив тарзда ва адолатли таҳлил қилиш, камчиликларни тузатиш ва натижаларни яхшилаш учун “йўл харитасини” ишлаб чиқиш муҳим. Сўз айбдорларни излаш ва жазолаш ҳақида ҳам эмас. Спорт ишқибозлари Олимпия қўмитасининг ўзи, унинг амалдорлари, айниқса, ҳеч бўлмаганда, дунё олимпия жамоалари йигирматалигига ҳам кира олмаган спорт федерациялари фаолияти ҳам адолатли таҳлил қилинишини кутмоқда.
Бироқ орадан уч ҳафта ўтди, Ўзбекистон МОҚ эса ўзбекистонликларга ўз фаолиятининг ва спортчиларнинг Олимпиада ўйинларидаги иштирокининг танқидий, холис таҳлилини тақдим этгани йўқ.
Миллий Олимпия қўмитасининг ҳисоботи Оксана Чусовитина билан боғлиқ воқеани тушунтиришга уриниш каби Ўзбекистон спортчилари, мураббийлари, спорт жамоачилиги ва спорт ишқибозларининг хафсаласини пир қилмаслигига умид қилишни истардик.
Мансур Ибрагимов
Шарҳлар