Паспортсиз овоз бериш ва баланд мусиқа: 618-участкада сайловларни кузатиш ишлари қандай борди
Эрталаб сайлов участкасида фақат ЎзЛиДеП ва ЎзХДП кузатувчилари қатнашди, умуман олганда, улар овоз беришга қизиқиш билдирмади, асосан кузатувчилар столига ўтириб, ўзаро суҳбатлашди. Тушликдан сўнг сайлов участкасида «Адолат» партиясидан кузатувчи пайдо бўлди. Айтиш жоизки, таҳририятга юборилган партия баёнотида “Партия вакиллари овоз бериш жараёни бошланган пайтдан бошлаб, яъни эрталаб соат 8.00 дан бошлаб ўз вазифаларини бажаради”, дейилган.
Сурат 9.16 да олинган
Участка барча керакли нарсалар билан жиҳозланган, сайтга кираверишдаги пандус стандартларга жавоб бермайди (кенглиги камида 90 сантиметр, кириш бурчаги 30 даражадан ошмаслиги керак). Комиссия вакилининг сўзларига кўра, Брайл алифбосидаги бюллетенлардан атиги 2 киши фойдаланиши керак, улар сейфда сақланаётган экан. Соат 11:54 да комиссия вакили Anhor.uz сайти кузатувчисига Брайл ёзувидаги трафаретлар сейфдан олиниб, кўзга ташланадиган жойга қўйилгани ҳақида маълум қилди.
Соат 09:32 да 2240 нафар (кузатувчига эълон қилинган рақам якуний баённомадан фарқ қилади) рўйхатга олинган сайловчидан 260 нафари овоз берди.
Соат 10.03 да Мактабгача таълим агентлиги раҳбари Агриппина Шин сайлов участкасида овоз берди, бу пайтга қадар Туркий давлатлар ташкилотининг кузатувчилари сайлов участкасида бўлишди.
Бу вақт давомида (соат 14.32 гача) сайлов участкасида мандатсиз одам бор эди – кўк футболкада, кейинроқ комиссия вакили айтганидек – бу компьютерни таъмирлашда ёрдам берган алоқачи экан. Кулранг футболка кийган, рацияли эркак ҳам участкага кириб чиқди. Тушдан кейин сайлов участкасида мандатсиз одам қолмади.
Комиссия компьютерининг олдида мандатсиз кўк футболкадаги одам
Сайловчилар кўпинча маҳалла қўмитаси вакилига мурожаат қилишар, у билан суҳбатлашарди, улар овоз беришдан кейин ҳам сайлов участкасида қолишди. МСК қарорига асосан участка сайлов комиссияси сайловчини бинодан олиб чиқиш чораларини кўриши керак. Маҳалла қўмитасининг вакили фуқароларга қўнғироқ қилиб, сайлов участкаларига келишга чақирди.
Соат 15.13 да комиссия вакили кулранг футболка ва кўк жинси шим кийган одамни рўйхатдан ўтказиб, овоз бериш бюллетенини берган, эркак эса телефонида фақат паспортининг суратини кўрсатган.
Сайлов бюллетенини олган эркак пушти ранг кўйлакли аёлдан ўнг томонда
Комиссия вакилининг айтишича, соат 18.00 га қадар 2426 нафар сайловчи овоз берган.
Соат 18.13 да кулранг футболка ва кулранг шим кийган шахс (расмда маҳалла қўмитаси вакилининг ёнида) телефонида шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, комиссия вакилидан сайлов бюллетенини олган.
Соат 18:21 да ити бор аёл сайлов участкасига овоз бериш учун келган, ёнида ҳужжати бўлмаган. Маҳалла қўмитасининг вакили аёлнинг ёнида “электрон шаклдаги ҳужжат” бор-йўқлигини сўраганида, аёл “йўқ” жавобини бериб, чиқиб кетган.
Соат 18.35 да сайлов участкасига бир аёл келди, у кимга овоз беришни ҳал қилмаган бўлса керак, маҳалла қўмитасининг вакили Экопартиядан номзоднинг суратини кўрсатиб: “Бунга ҳожат йўқ ” деди. Комиссия вакили бу пайтда овоз кучайтиргичларидаги мусиқани баландроқ қилди, сайлов участкасидаги мусиқа сайлов жараёнини кузатишга катта халақит берди.
Соат 18:40 да кулранг футболка ва жинси шорти кийган аёл паспортини олмаганини ва телефонидаги ҳужжатни кўрсатишини айтиб, унга сайлов бюллетенини беришларини сўради.
Соат 19:21 да қора футболка ва кўк жинси шим кийган эркак учта паспорт олиб келди, комиссия вакили битта бюллетенни берди. Шу билан бирга, у комиссия вакилларига бошқа паспортлардан маълумотларни тақдим этди. Бироз вақт ўтгач, у яна участка яқинида пайдо бўлди, лекин унга кирмади.
Соат 19.45 да яшил кийимдаги аёл паспорт нусхасини тақдим этганида, унга бюллетень берилди.
Соат 19:56 да сарғиш рангли футболка ва кўк жинси шим кийган эркак паспортини кўрсатмай туриб, телефонида фақат ҳужжатнинг суратини кўрсатган ҳолда бюллетень олди.
Овозларни санаш 20.03 да бошланди. Шу билан бирга, сайлов қутиларидаги пломбаларнинг рақамлари пломбалаш далолатномаси билан солиштирилмади. Муддатидан олдин овоз бериш бюллетенлари сайлов қутисига солинмагани маълум бўлди. Уларни комиссия вакили қутилар очилганидан кейин соат 20.09 да олиб келган. Овоз бериш натижаларини аниқлаш жараёни Марказий сайлов комиссиясининг қарорида баён этилган.
Юқоридаги видеода сайлов қутилари очилгандан кейин муддатидан олдин овоз бериш бюллетенларини олиб келган комиссия вакили видеодаги конвертларни очаётгани акс этган.
Партияларнинг кузатувчилари соат 20.13 да
Соат 20.15 да «Адолат» партиясининг кузатувчиси, 20.17 да ЎзХДП кузатувчиси сайлов участкасидан чиқиб кетди. 20.22 га келиб ЎзЛиДеПдан кузатувчи қолмади.
21.07 да комиссия вакилларининг аксарияти биноларни тарк этишди, баъзи вакиллар ҳисоблашни давом эттирди. Рақамлар қалам билан киритилди, шу билан бирга комиссиянинг барча аъзолари протоколни имзолади.
Овозларни санаб чиқиш жараёни 21.14 да якунланди.
Якуний баённома
Ушбу участкада овозлар қуйидагича тақсимланди:
Шавкат Мирзиёев – 2395 овоз
Робахон Махмудова – 211 овоз
Улуғбек Иноятов – 20 овоз
Абдушукур Ҳамзаев – 34 овоз
Бузилган бюллетенлар – 22 та
Дана Опарина
Шарҳлар