Шаффофлик ёки сохта тасаввур: Ўзбекистон дорихоналарида контрабанда дориларни сотиш давом этмоқда

аптека
Фото: nova24

Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги аҳоли саломатлигига ғамхўрлик қилиш соҳасидаги эришган ютуқлари ва уринишларини жамоатчилик эътиборига тортишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, амалдаги воқелик бироз бошқачароқ кўринади.

Дори воситалари улгуржи харидорлари ва дорихона дўконлари учун таклифлар жойлаштирувчи Телеграмдаги кўплаб махсус каналларга кўра, Ўзбекистонда контрабанд дориларни сотиш фаолияти гуллаб-яшнамоқда. Агентлик томонидан ушбу ҳолат билан курашиш бўйича фаол чоралар кўрилаётгани ҳақидаги баёнотларга қарамай, фактлар аксини кўрсатмоқда.

Муаммолардан бири назорат ва кузатув тизимининг етарли даражада самарали эмаслигидир. Бу эса коррупция учун имкон яратади. Агентлик томонидан контрабандага қарши кураш соҳасидаги муваффақиятлар ҳақида баёнотларга қарамасдан, харидорлар дорихоналардан шубҳали дори воситаларини осонлик билан сотиб олишлари мумкин. Бу нафақат аҳоли саломатлигига хавф солади, балки назорат тизимининг етарли даражада самарали эмаслигидан далолат беради.

Дори воситаларининг контрабанда қилиниши Ўзбекистон иқтисодиёти учун жиддий хавф туғдиради. Аввало, қонуний келтирилмаган дорилар саломатликка хавф солиши мумкин, чунки ташиш ва ҳарорат режими бузилган бўлади. Контрабанда расмий ва лицензияланган ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган дориларга бўлган талабни пасайтиради. Бу қонуний компанияларнинг зарар кўриши ва фармацевтика соҳасидаги иш ўринларининг қисқаришига олиб келиши мумкин. Сотиш ҳажмининг камайиши давлат бюджетига солиқ тушумларининг камайишини ҳам англатади.

Контрабанда дориларнинг мавжудлиги Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига салбий таъсир қилиши мумкин. Бу салбий таъсир потенциал инвесторларни қўрқитиши ва расмий ваколатга эга фармацевтика компанияларининг ишончсизлигига олиб келиши мумкин.

Ўзбекистонда дори воситалари контрабандаси муаммосини ҳал этиш комплекс ёндашувни талаб қилади. Энг аввало, дори воситалари контрабандасининг сабабларини тадқиқ қилиш зарур. Айни бир дорининг, айни бир ишлаб чиқарувчининг, контрабанда орқали келтирилган дори, қонуний келтирилган доридан бир неча баравар арзон бўлишининг сабабларига жавоб бериш керак. Энг муҳими контрабандада айбдор шахсларга нисбатан жазони кучайтиришдир, токи сохта дори воситаларини юртга ноқонуний киритишга қарши самарали рағбат яратилсин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.