Ўзбекистонда медиабозорни ривожлантиришга нима халақит беряпти

Ўзбекистон медиабозорининг обзори: ушлаб турган омиллар ва бозор имкониятлари.
 
Диққат, материални фақат таҳририят рухсати билангина қайта босиб чиқариш мумкин
 
Ўзбекистон медиабозори: уни нима тўхтатяпти ва “ўсиш нуқтаси” қаерда

COVID-19 пандемияси кўпгина тармоқларга салбий таъсир қилди, бироқ Ўзбекистон медиабозори ўсишда давом этди. Бу асосан реклама берувчиларнинг мамлакат телереклама бозорига бўлган турғун қизиқиши ҳисобидан юз берди.  International Media Service телереклама селлерининг маълумотларига кўра, 2020 йилда телереклама бозорининг умумий ўсиши ўтган йилга нисбатан 23% ни ташкил қилган. Бунда телерейтинглар сотилиши ўтган йилга нисбатан 43% га кўтарилган.
 
2020 йилда Ўзбекистонда реклама бозорининг $50 млн.гача ўсиши кутилмоқда.
 
Ўзбекистон медиабизнесида улкан силжиш 2017 йилда юз берганди, ўшанда телереклама соҳасида ислоҳотлар амалга оширилганди. Телевизион ва реклама индустриясини ривожлантириш мақсадларида медиаметрияни ўтказиш ва контент истеъмоли даражасини тадқиқ қилиш бўйича замонавий технологиялар жорий этилди.

Телерекламанинг расмий селлерини яратиш телебозорни халқаро реклама берувчилар учун тушунарли қилган ҳолда ягона стандартга олиб келиш имконини берди. 

34 млн кишидан ортиқ Ўзбекистон – контент истеъмоли учун Марказий Осиёдаги йирик бозор. Карантин чоралари айниқса биринчи тўлқин даврида мамлакатдаги медиа истеъмоли ошишига олиб келди. International Media Service маълумотларига кўра, 2020 йилда теледастурларни томоша қилишнинг ўртача вақти 9 дақиқага ошган.
 
Ўзбекистонда замонавий стриминг сервисларига киришга қўйилган чекловлар ва телеаудиториянинг кўплиги медиабозорнинг сифат жиҳатдан ўсиши учун қулай шароитларни яратади. 

Ўзбекистон телебозори Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қарашли давлат телеканалларидан ҳамда кўпайишда давом этаётган тижорат каналларидан ташкил топган. 2020 йилда BIZ TV телеканали ташкил қилинди, 2021 йил баҳорида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги кўмагида ташкил қилинган AQLVOY болалар каналини  эфирга узатиш режалаштирилмоқда. 
 
Реклама беруквчиларнинг, шу жумладан хорижий реклама берувчиларнинг катта қисми телерекламани товар ва хизматларни илгари суришнинг асосий воситаси сифатида танлайди. 
 
Ўзбекистон бозорининг имкониятлари ва ҳажми кейинги ўсиш истиқболини кўрсатади. International Media Service (IMS) ташкилотининг маркетинг бўйича директори Елена Пивоварованинг қайд этишича, 2021 йилда телерекламага инвестицияларни 20% гача ошириш кутилмоқда. 

Эксклюзив, талабга эга контентни аудитория шакллантиради, аудиториянинг эътибори эса реклама вақти шаклида сотилади. 

KANTAR Research маълумотларига кўра, маҳаллий телесериалларга бўлган талаб 2019 йилга қараганда 10%, бадиий фильмларга эса 2% га ошган. Хорижий телесериаллар билан рақобатга қарамасдан миллий телесериаллар яхши рейтингга эга ва томошабинлар учун қизиқарли.


Манба: InstarAnalytics Ўзбекистон, шаҳарлар 200 00+, аудитория 20-50 ёш, 5:00-29:00, 1.01.-31.10.2019, 01.01-31.10.2020, Duration %, AvAudAll

2020 йил учун Ўзбекистонда рейтинги катта телесериаллар ТОП – 20 талиги, миллий телесериаллар 45% ни эгаллаган.  
 

Манба: InstarAnalytics Ўзбекистон, шаҳарлар 200 00+, аудитория 20-50 ёш, 5:00-29:00, 1.01.-31.10.2019, 01.01-31.10.2020, Duration %, AvAudAll 
 
Рейтинги юқори маҳаллий дастурлар ТОП-10 лиги – кўп жанрли. Бу маҳаллий продакшн студиялар деярли барча маълум жанрларда муваффақиятли ва талабга эга контентни яратиши мумкинлигидан далолат беради.
 
Телекўрсатувлар жанрлари
 

Манба: InstarAnalytics Ўзбекистон, шаҳарлар 200 00+, аудитория 20-50 ёш, 5:00-29:00, 1.01.-31.10.2019, 01.01-31.10.2020, Duration %, AvAudAll 
 
KANTAR Research маълумотларига кўра, маҳаллий телесериалларга бўлган талаб 2019 йилга қараганда 10%, бадиий фильмларга эса 2% га ошган.
 

Манба: InstarAnalytics Ўзбекистон, шаҳарлар 200 00+, аудитория 20-50 ёш, 5:00-29:00, 1.01.-31.10.2019, 01.01-31.10.2020, Duration %, AvAudAll
 
Рейтинг тизимининг пайдо бўлиши телеканаллар орасида аудиториянинг эътибори учун курашда соғлом рақобат учун асос яратди. Каналлар турли-туман контент ва янги форматларга продюсерлик қила ва ярата бошлади.  
 

Телевизион контент – бу фойда олиш учун яратиладиган ўзига хос товар. Бозор қонунлари анъанавий товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳам, медиа контент учун ҳам бир хил ишлайди. Сифатли контент – бу медиа бизнеснинг асосий воситаси. У аудиторияни жалб этади, аудитория эътиборини эса реклама берувчиларга сотиш мумкин. 

Маҳаллий контент талаб эга эканига қарамасдан, кўп ҳолларда телеканаллар эфирида хорижий медиамаҳсулот, шу жумладан лицензияга эга бўлмаган маҳсулот устунлик қилади. 
 
Эфирни маҳаллий турли-туман контент билан зарур ҳажмда тўлдириш муаммоси миллий телемедиа бозори учун тўхтатиб турган асосий омиллардан бири ҳисобланади ва шундай бўлиб қолмоқда. Телевидение катта мидорда медиа маҳсулот ишлаб чиқарилишини талаб қилади. Суткасига 500 соатдан ортиқ эфир вақтини тўлдириш эса осон эмас. 
 
Бозордаги рақобат мақсадли аудиторияни билишни, аудиториянниг эҳтиёжларини ўрганишни ва талабга эга жанрларда рақобатбардош контентни яратишни талаб этади. Эфирда лицензияга эга бўлмаган контентдан воз кечиш, хорижий контентга бўлган “ҳуқуқларни тозалаш” миллий медиабозор учун янги стандартларга айланиши керак. 
 
Мадина Турсунова,
Anhor.uz нашрининг юридик шарҳловчиси

 
Диққат, материални фақат таҳририят рухсати билангина қайта босиб чиқариш мумкин
 
Маълумот учунўлчаш технологияси стационар пипл-метр – телевизорга уланган ва телеаудитория ҳақидаги маълумотларни тўплаш учун мўлжалланган махсус электрон қурилма, у кўрилган телекўрсатувлар, кўриш амалга оширилган вақт ҳақидаги маълумотларни қайд этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.