Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари бир ярим йилдан камроқ вақт ичида 101 млрд сўмлик планшет сотиб олган
Ўзбекистон давлат ташкилотлари 2023 йилнинг апрелидан 2024 йилнинг августигача планшет компьютерлар учун 101 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Энг кичик лот 900 минг сўмни ташкил қилган, энг катта лот эса 20 миллиард сўмдан ошган. Бу давлат харидлари портали маълумотлари таҳлилидан келиб чиқади.
Охирги ҳолатда “Таъминот ва логистика хизмати” ДУК томонидан ҳар бири 2,2 миллион сўм бўлган 9 066 дона планшет харид қилинган.
Бир ярим йилдан камроқ вақт ичида 5600 дан ортиқ лот харид қилинган, уларнинг аксарияти дўкон орқали сотиб олинган, 42 таси аукцион орқали ўткзилган, 24 таси энг яхши таклиф бўйича харид қилинган, учтаси тендерда ўтказиш орқали ва иккита лот тўғридан-тўғри сотиб олинган.
Лотлар таркибини таҳлил қилишнинг имкони бўлмади, чунки кўп ҳолларда лотнинг батафсил тавсифида фақат “планшет компьютер” (4771 лот) кўрсатилган, фақат айрим ҳолатларда лот қуйидаги тавсифни ўз ичига олган:
– 177 ҳолатда Galaxy Tab A9+ 8/128Gb харид қилини белгиланган;
– 71 ҳолатда фақат қурилманинг техник тавсифи келтирилган: “Ўлчамлари 267,3 х 167,4 х 6,9 мм (10,52 х 6,59 х 0,27 дюйм), оОғирлиги 495 г ёки 499 г SIM-карта Nano-SIM Дисплей тури Минимал LCD-дисплейTFT, 120 Гц”
– 24 ҳолатда қуйидаги тавсиф: “Дисплей тури TFT LCD ечими 1340х800 Янгиланиш тезлиги 60 Макс. билдирилган ёрқинлик HDR (nit) 500 HDR қўллаб-қувватлаши йўқ Оператив хотира ҳажми 8”
– бошқа ҳолатларда планшетларнинг фақат техник тавсифлари тақдим этилган.
Планшет сотиб олишга лотлар сони кимда кўп?
Маҳаллалар ассоциациясининг Нукус шаҳар бўлими томонидан 125 та лот ўтказилиб, уларнинг умумий қиймати 404 миллион сўмдан сал кўпроқни ташкил этган.
Май ойи охирида Ғазначилик хизмати қўмитаси 2023-2024 йилларда давлат ташкилотлари томонидан қарийб 8 миллиард сўмлик 3700 дан ортиқ смартфон харид қилингани аниқланганди.
Дана Опарина
Шарҳлар