Бир кечада Россия ҳудудлари осмонида 102 та дрон уриб туширилган ва тутиб қолинган

Foto: Getty Images

Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари Россия ҳудудлари осмонида 102 та учувчисиз учар қурилмани тутиб қолди ва йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Қримда 51 та, Краснодар ўлкасида 44 та, Белгород вилоятида 6 та ва Курск вилоятида битта дрон уриб туширилган. Шунингдек, Қора денгизда Украинанинг олтита экипажсиз катерлари йўқ қилинган.

Бундан ташқари, тунда дрон қулаши оқибатида Туапседаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди. Севастополда эса шаҳар подстанциясига уриб туширилган учар қурилмалар бўлаклари қулаши натижасида, шаҳарнинг бир қисми чироқсиз қолди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.