11 та журналист иши: Суд тўртта журналистни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди

Фото: Kloop.kg

Бишкекнинг Ленинский туман суди 7 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда адвокатларнинг Махабат Тажибек қизи, Азамат Ишенбеков, Актилек Капаров ва Айке Бейшекеевага нисбатан эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартириш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирмади. Уларни тергов изоляторида сақлаш муддати яна икки ойга — 8 августга қадар узайтирилди.

Шунингдек, суд Archa Media журналисти Сайпидин Султаналиевга нисбатан қамоққа олиш чорасини уй қамоғидан шаҳардан ташқарига чиқармаслик тўғрисидаги ёзма мажбуриятга ўзгартирди. Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

16 январь куни Temirov Live каналининг 11 нафар амалдаги ва собиқ журналисти ҳибсга олинган. Улардан тўққиз нафари “тартибсизликларга чақириш”да, лойиҳа раҳбари Махабат Тажибек қизи ва журналист Актилек Капаров эса бу чақириқларни “ташкил этишда” айбланган.

Кейинроқ суд ҳибсга олинганларнинг бир қисмини уй қамоғи ва шаҳарни тарк этмаслик тўғрисидаги ёзма мажбурият билан қўйиб юборган. Тўрт нафар журналист ҳамон 1-тергов изоляторида ҳибсда қолмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.