2024-йилда 3,3 мингдан ортиқ киши Украина билан урушда қатнашгани учун Россия фуқаролигини олди
2024-йилда Украина билан урушда қатнашган 3344 нафар хорижлик Россия фуқаролигини олди, деди Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Ирина Вольк.
Ирина Вольк, шунингдек, Россия Ички ишлар вазирлигининг миграция хизмати СВОда иштирок этган «яқин хорижлик» фуқародан Россия фуқаролигини олиш учун аризани қабул қилганини айтди. У Россия Қуролли Кучлари томонида жанговар ҳаракатларда қатнашгани учун ватанида депортация ва жиноий жазога тортилиш хавфига дуч келган.
Шу йилнинг 4 январ куни Россия президенти Владимир Путин чет элликлар Россия Қуролли кучлари ёки бошқа ҳарбий тузилмалар билан шартнома тузган бўлса, уларга Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш имконини берувчи фармонни имзолади.
Шарҳлар