22 октябрда Алексей Навалнийнинг “Патриот” номли автобиографияси тақдим этилади
Алексей Навалнийнинг “Патриот” деб номланган автобиографияси 22 октябрда нашр этилади. Бу ҳақда Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида Юлия Навалная хабар берди.
Китоб дунёнинг 36 давлатида 26 тилда, жумладан, рус тилида сотувга чиқарилади. Сиз уни Россия ва Беларусиядан ташқари кўпгина мамлакатларга етказиб бериш билан буюртма қилишингиз мумкин.
Юлия Навалнаянинг таъкидлашича, китоб устида ишлаш унга кўп ҳис-туйғуларни келтириб чиқарган:
“Китоб устида ишлаётганимда юз марта кулдим, юз марта йиғладим. Ишончим комилки, Алексейни қўллаб-қувватлаган ва курашганлар ҳам худди шундай ҳис-туйғуларни бошдан кечиришади».
Навалний 2020 йилда заҳарланганидан кейин хотираларини ёзишни бошлаган ва улар устида ишлашни қамоқда давом эттирган.
Сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш аввалроқ заҳарланишдан сўнг Навалний унга китобдан парчаларни айтиб берганини, чунки унинг соғлиғи унга ўзи ёзишни қийинлаштирганини айтди.
Шарҳлар