Шольц: Россия Украинада ойига 24 минг аскарини йўқотмоқда

Foto: European Union

Украинадаги урушда бир ойда Россия армиясининг 24 минг нафаргача аскари ҳалок бўлмоқда ёки оғир яраланмоқда. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц маълум қилди, деб ёзади DW.

Унинг таъкидлашича, Россия армиясининг бу талафотлари кўплаб украиналик аскарлар ва тинч аҳоли ҳалокати каби Владимир Путиннинг “империалистик улуғлик васвасаси” натижасидир. Россия президенти Украина ва Беларусни Россиянинг қисмлари деб ҳисоблайди, шу сабабли Европада ўн йилликлар давомида амал қилиб келган чегаралар мустаҳкамлиги тамойилини бузди, деди Германия канцлери.

Нашр қайд этишича, Россия армиясининг Украинага қарши тўлиқ кўламли уруш мобайнида кўрган талафотлари ҳақида ишончли маълумотлар йўқ. Баъзи нашрлар кўнгиллилар билан биргаликда изланиш олиб бориб, 2024 йил апрели ҳолатига 50 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлганини аниқлаган. Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса ўша ойда Россиянинг урушдаги талафотини 450 минг кишига баҳолади. АҚШ Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Уильям Бёрнс январда 315 минг Россия ҳарбийси ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Украина қуролли кучлари талафотлари ҳақида ҳам расмий маълумотлар йўқ. 2024 йил февралида Украина президенти Владимир Зеленский 31 минг украин аскари ҳалок бўлганини айтганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.