25 нафар журналистга Россияга кириш тақиқланди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида 92 нафар АҚШ фуқаросининг мамлакатга кириши тақиқланганини эълон қилди. Улардан 25 нафари Украина билан уруш, Россия Федерациясига қарши санкциялар, Ғарб билан асирлар алмашиш ҳақида ёзган Ғарб оммавий ахборот воситаларининг ходимларидир.
Россияга кириши тақиқланган журналистлар орасида The New York Times ва The Wall Street Journal газеталарининг Киевдаги бюроси раҳбарлари Эндрю Крамер ва Жеймс Марсон, The Wall Street Journal бош муҳаррири Эмма Такер ва The Guardian карикатурачиси Ребекка Хендин ҳам бор.
Улашиш:
Шарҳлар