Ливандан Исроилга 55 та ракета учирилди, баъзи ҳудудларда ёнғинлар бошланди
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливандан 55 та ракета учирилганини маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Аниқлик киритилишича, снарядларнинг бир қисми тутиб қолинган, баъзилари эса Исроил шимолидаги очиқ ҳудудга қулаган. ЦАХАЛ маълумотларига кўра, ҳужум чоғида жабрланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. Зарбалардан кейин кўп ўтмай, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливаннинг снарядлар отилган пуск қурилмаларидан бирига ҳужум қилинган.
“Айни пайтда Исроил ўт ўчирувчилари ва қутқарув хизматлари снарядлар келиб тушиши оқибатида юзага келган ёнғинларни ўчириш ишларини олиб бормоқда”, — дейилади Исроил армияси хабарида.
20 августга ўтар кечаси Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги Дайр-Канун туманига ҳужум қилди. ЦАХАЛ маълумотларига кўра, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ракета бўлинмаси қўмондони Ҳусайн Али Ҳусайн ҳалок бўлган. Ҳаракат унинг вафотини тасдиқлади. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлганини ҳам маълум қилди.
Шарҳлар