Россия ва Украина “90 га 90” схемаси бўйича асирлар билан айирбошлашди
Россия ва Украина ҳарбий асирлар билан айирбошлашди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Украина асирликда сақланаётган 90 нафар россиялик ҳарбий хизматчини, Россия ҳам 90 нафар украиналик ҳарбийни ўз ватанига қайтарди.
Вазирлик хабарида айтилишича, ҳарбий асирлар билан айирбошлашувда Бирлашган Араб Амирликлари воситачилик қилган.
Украина президенти Владимир Зеленский Россиядаги асирликдан 90 нафар украиналик аскар қайтиб келганини тасдиқлади.
Сўнгги марта Москва ва Киев асирлар билан айирбошлашув ҳақида 2024 йил 31 май куни маълум қилганди. Ўшанда Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳудудидан 75 нафар россиялик ҳарбий хизматчи қайтарилиб, Украинага 75 нафар ҳарбий топширилганини хабар қилганди.
Шарҳлар