Электр тармоқларига уланиш жараёни 20 кунга қисқарди

Электр тармоқларига уланиш жараёни 20 кунга қисқарди

2016 йилнинг 1 январ кунидан бошлаб, тадбиркорлик субектларини электр тармоқларига улаш тартиби соддалашиб, илгаридек бир қатор тартиб-таомиллардан ўтиш ўрнига, фақат 3 тартиб-таомилдан ўтиши кифоя бўлди. Мазкур янги тартиб-таомил электр тармоқларига уланишни янада осонлаштириб, халқаро тадбиркорлик рейтингларида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилашга ҳам ёрдам беради.

Жаҳон банкининг «Бизнесни юритиш-2016» (Доинг Бизнесс) рейтингидаги  «Электр тармоқларига уланиш» кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 189та мамлакат ичида 112 ўринни эгаллайди. Жаҳон банкининг ҳисобига кўра, айни пайтда электр тармоқларига уланиш учун тадбиркор 7та босқич, хусусан лойиҳалаштириш, ишга тушириш ва созлаш ҳамда мутасадди идораларнинг рухсатини олиш билан боғлиқ бошқа тартиб-таомиллардан иборорат экан.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 2 октябр куни қабул қилинган 280-сонли қарорига биноан, электр тармоқларига уланиш ишларининг аксарияти электр қуввати билан таъминлўвчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Шунингдек, ушбу ташкилотларнинг зиммасига лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж, режимни созлаш ва ихтисослаштирилган ташкилотларни субпудрат асосида жалб этиб, бошқа ишларни амалга ошириш билан боғлиқ вазифалар ҳам юклатилган.

Эндиликда обектни электр тармоқларига улаш учун тадбиркор тегишли аризаси ва қонун томонидан тасдиқланган ҳужжатларни «ягона дарча» марказига тақдим этишининг ўзи кифоядир. «Ягона дарча» марказига берилган ариза электр таъминоти ташкилотига йўналтиради. «Ягона дарча» марказида олинган жавоб асосида тадбиркор обектни электр тармоғига улаш тўғрисидаги шартномани тузиш имконига эга бўлади.

БМТТДнинг «Ўзбекистон бизнес-форуми (3-босқич)» лойиҳаси мутахассисларининг дастлабки ҳисобига кўра, тартиб-таомиллар ва хужжатлар сони 7дан 3га қисқаргани натижасида электр тармоқъига уланиш муддати ҳам 86 кундан 69 кунгача қисқарар экан.

Мазкур янги тартиб тадбиркорлар газ таъминотига уланиши учун ҳам жорий этилиши назарда тутилган.
 
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.