АҚШ армияси 2024 йил январида уриб туширилган Россиянинг А-50У самолёти Patriot ЗРК билан уриб туширилгани айтмоқда
2024 йил январида Азов денгизи узра уриб туширилган Россиянинг А-50У узоқ масофали радиолокацион аниқлаш ва бошқарув самолётига АҚШнинг Patriot ҳаво мудофаа тизими билан ҳужум қилинган. Бу ҳақда АҚШ 10-армияси штаби бошлиғининг ёрдамчиси полковник Розанна Клементе май ойида Оклахомада ўтган Fires Symposium 2024 конференциясида маълум қилди. Бугун унинг сўзларига Россиянинг урушни ёритувчи телеграм-каналлари эътибор қаратди.
Клементенинг айтишича, Украина қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини юк машиналарига ўрнатган ва уларни бевосита жанг чизиғига яқинлаштирган. Шундай қилиб, украин қўшинлари SAMBush деб аталадиган яъни «ер-ҳаво» ракеталари ёрдамида махфий ҳужумдан фойдаланган.
«Бу тизим (Patriot) имкониятлари уларга январь ойида Россиянинг А-50У самолётини уриб туширишга имкон берди», – деди у.
Клементенинг гапларига Давлат Думасининг мудофаа қўмитаси раиси Андрей Картаполов муносабат билдирди. «Нима дедингиз? Бизни ҳеч кимни уриб туширмаган… Хусусан, америкаликлар бизнинг самолётни уриб тушира олмайди», – деди у «Вы слушали Маяк» эфирида.
Россияга тегишли А-50У самолётининг йўқ қилингани ҳақида, жумладан «Рибар» ҳарбий телеграм-канали хабар берган эди. Уларнинг маълумотига кўра, қулаш сабаби Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг «дўстона зарбаси» бўлиши мумкин. Россия Мудофаа вазирлиги бу хабарларга муносабат билдирмаган.
Шарҳлар