АҚШ фуқароси 340 млн долларлик “тасодифий” жекпот учун судлашмоқда
АҚШ фуқароси Powerball лотереяси ташкилотчиларини судга бериб, унга 340 миллион доллар тўланишини талаб қилди, деб хабар беради People.
Powerball’га қарши даъвони вашингтонлик 60 ёшли Жон Чикс судга юборган. У 2023 йил 7 январь куни ўзи танлаган рақамлар кетма-кетлиги лотерея сайтида ютуқли деб эълон қилинганини кўрган.
Чикс ютуқни олиш учун борган, аммо унга хатолик юз берганини айтишган. Powerball сайтига хизмат кўрсатувчи Taoti Enterprises компанияси рақамлар синов тариқасида жойланганини ва улар Чикснинг рақамлари билан бир хил бўлиб чиққани тасодиф эканини билдирган. Бундан ташқари, рақамлар сайтга ўйин ўтказилишидан бир кун аввал жойлангани, ўйин пайтида эса умуман бошқача кетма-кетлик қайд этилганини таъкидлашган.
Аммо Чикс умидини узгани йўқ, суд иши давом этмоқда.
Шарҳлар