Бразилияда Лавровнинг самолётига ёнилғи қуйишдан бош тортишди

Фото: tsargrad

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 22 февраль куни Рио-де-Жанейродаги G20 саммитига ҳукумат самолётида етиб келди. У ердан эса Бразилия президенти Лула да Силва билан учрашиш учун Бразилиага учиб кетиши керак эди.

Аммо Лавров самолётининг ёнилғиси тугаган, бразилиялик операторлар эса АҚШнинг иккиламчи санкцияларига учрамаслик учун унга ёнилғи қуйишдан бош тортган.

Лавровга Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виейранинг самолётида “ҳамроҳ” сифатида учишни таклиф қилишди. Кейинроқ Лавровни Бразилиядан Россиянинг бошқа самолёти олиб кетадиган бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.