АҚШ махсус хизматлари Трампни суиқасдлар ортида Эрон ҳукумати турган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

Foto: Flickr

Миллий разведка директори бошқармаси АҚШ президентлигига номзод билан учрашиб, унга ва сайлов кампаниясига нисбатан хавфлар ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади ABC. Америка разведка идоралари Трампга суиқасд уюштириш ортида Эрон расмийлари турган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

“Агар мен президент бўлганимда, таҳдид қилаётган мамлакатга, бу ҳолатда Эронга, агар бу одамга зарар етказадиган бирор иш қилсангиз, энг йирик шаҳарларингизни ва мамлакатингизни парчалаб ташлаймиз, деб айтган бўлардим. Биз уни янчиб ташлаймиз. Бошқа таҳдидлар бўлмайди. Аммо ҳозир бизда раҳбарият, керакли одамлар, керакли етакчилар йўқ”, — деди Трамп Шимолий Каролинадаги митингда.

Минглаб ғайратли тарафдорлар иштирок этган сайловолди кампаниясида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўзига нисбатан уюштирилган суиқасдни қурбонлик келтириш акти деб атади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.