АҚШ мобилизация сабабли Украинага босим ўтказди

Фото: DW

АҚШ сафарбарлик ҳақидаги янги қонун лойиҳаси муносабати билан Украина расмийларига босим ўтказган. Бу ҳақда 26 апрель, жума куни Американинг The New York Times газетаси манбаларига таяниб хабар берди.

Журналистларнинг сўзларига кўра, Америка расмийлари Конгрессда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни маъқуллашни сўраган бўлса-да, улар Киевдан “лойиҳа билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишни” ҳам талаб қилган.

NYT нашрининг ёзишича, АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Жеймс О’Брайен Украина пойтахтига ташрифи чоғида “мамлакатнинг сафарбарлик ҳаракатлари фронтни барқарорлаштириш ва уруш оқимини ўзгартириш учун артиллериядан кам эмаслигини” таъкидлаган.

«Украина курашиш учун зарур одамларга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак», деди у матбуот анжуманида.

Аввалроқ Украинанинг Польшадаги элчиси Зварич хориждаги ватандошларига фуқаролик бурчи ва ҳарбий бурч ҳақида эслатганди.

 

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.