РФда ноқонуний меҳнат муҳожирларини мамлакатдан чиқариб юборишнинг янги режими жорий этилиши мумкин

Российская пенсионерка прописала в двух своих квартирах 11 тысяч мигрантов
Фото: azeros.ru

Давлат Думасига ноқонуний муҳожирларни чиқариб юборишнинг янги режимини жорий этишни таклиф қилувчи қонун лойиҳаси тақдим этилди, у Думанинг электрон маълумотлар базасида мавжуд.

“Қонун лойиҳасида “Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида”ги 2002 йил 25 июлдаги 115-ФЗ-сонли Федерал қонунини чиқариб юбориш учун янги миграция режимини жорий қилувчи қоидалар билан тўлдириш таклиф этилган.

Бундай режимни жорий этиш Россия Федерацияси президенти томонидан тасдиқланган миграция режимлари ва Россия Федерацияси фуқаролиги институтини ислоҳ қилиш бўйича таклифларнинг 12-бандининг «е» кичик бандида назарда тутилган (2020 йил 6 мартдаги топшириқлар рўйхати, Пр-469-сон)”, дейилади қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида.

Ўзига нисбатан чиқариб юбориш тартиби жорий этилган меҳнат муҳожирлари Россия Федерациясида яшаш жойини ёки бўлиш жойини ички ишлар органининг рухсатисиз ўзгартира олмайди, ўзлари яшаётган Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарига чиқа олмайди, транспорт воситаларини бошқара олмайди, мулк сотиб ололмайди ва турмуш қуролмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.