Петербургда йўловчиларни олиб кетаётган автобус дарёга қулади, нималар маълум

Фото: Югополис

Эълон қилинган видеога кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, машинани уриб юборган, шундан сўнг у панжарага бориб урилган ва дарёга қулаган. Бахтсиз ҳодиса “Большая Морская” кўчасидан “Поцелуй” кўпригига бурилишда содир бўлган.

Қутқарув ишларига 69 киши ва 18 та техника жалб этилган, деб ёзади “РИА Новости” Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб. Автобус бир соатдан бери сувда ётибди.

Автобусда камида 20 нафар йўловчи бўлган. ТАСС тезкор хизматларга таяниб хабар беришича, улардан камида биттаси ҳалок бўлган, яна беш нафари касалхонага ётқизилган. Қолган йўловчиларнинг тақдири ҳозирча номаълум.

Автобус ҳайдовчиси қўлга олинди, дейилади ИИВ бош бошқармасининг хабарида. Иш қўзғатилган, қайси модда билан очилганига аниқлик киритилмаган.

“Фонтанка”нинг ёзишича, автоҳалокат содир бўлган ҳудудда транспорт ҳаракати “фалажланган”. ТАСС видеосида полиция ва қутқарув машиналари акс этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.