,

АҚШ мудофаа вазири касалхонага ётқизилгани ҳақида огоҳлантирмагани учун узр сўради. Пентагон ва Оқ уй бу ҳақда тўрт кундан кейин хабар топган

Ллойд Остин
Фото: EPA

Пентагон раҳбари Ллойд Остин январь бошида касалхонага ётиб, бу ҳақда тўрт кун давомида Оқ уй ва Пентагонни хабардор қилмагани учун узр сўради, деб ёзади Медуза. Бу ҳақда у АҚШ Мудофаа вазирлигида касалхонадан чиққанидан кейин ташкил қилинган биринчи матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Мен президенти ўзимга қўйилган ташхис ҳақида огоҳлантиришим керак эди. Бундай қилмадим ва бу хато эди”, — деб айтди Остин ҳамкасблари ва Америка халқидан узр сўрашини таъкидлаб. У вазиятни тегишлича “бажара олмагани”ни қўшимча қилди.

Пентагон раҳбари аниқлик киритишича, уникидек ташхисни одамлар, айниқса Афро-америка жамиятидагилар одатда сир сақлашни хоҳлайди.

Журналистлардан бирининг ушбу ҳодиса сабабли ишдан кетиш нияти бор-йўқлиги ҳақидаги саволига Пентагон раҳбари рад жавобини берди.

Январь бошида 70 ёшли Остин касалхонага тушиб қолди, аммо бу ҳақда на Пентагон ва на Оқ уй бир неча кун давомида хабардор қилинмади. АҚШ Мудофаа вазирлиги тўрт кун ўтганидан кейингина Остиннинг касалхонада экани ҳақида хабар берди.

Республикачилар партияси вакиллари Пентагон раҳбарини танқид қилиб, муассаса ва унинг асосий мансабдорлари саломатлигига алоқадор масалаларда кўпроқ шаффофликни талаб қилди.

9 январь куни Уолтер Рид номидаги Миллий ҳарбий тиббиёт маркази Остин бошланғич босқичдаги простата саратонидан даволанаётганини маълум қилди, прогнозларни “ажойиб” деб атади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.