Фарғона водийсида хандон писта плантациялари яратилмоқда

Фарғона водийсида хандон писта плантациялари яратилмоқда

Фарғона водийси хандон писта етиштириш учун жуда қулай ҳудуд.

Хандон пистани етиштириш табиатнинг ҳолатини яхшилашга, фермерларнинг турмуш даражасини ва ушбу хўжаликларнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши ва Ўзбекистондаги Глобал Экология Жамғармаси (ГЭЖ) БМТ кўмагида кам ҳосилдор лалми ерлардан фойдаланиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиб, фермерлар учун ўргатувчи семинарларни ташкил этмоқда.  

Айни пайтда ГЭЖ дастури доирасида «Rustamjon gulshani» фермер хўжалиги ҳудудида бутун Фарғона водийсида хандон писта бизнесини ташкил этиш учун Технологияларни тарқатиш маркази ташкил этиляпти.

Фотосурат: http://sgp.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.