АҚШ президенти рекорд даражадаги 886 миллиард долларлик мудофаа бюджетини имзолади

Фото: ukrinform.ua

АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилги Миллий мудофаа бюджетини имзолади, деб хабар берди Оқ уй.

Қонун лойиҳасида йиллик 886,3 миллиард долларлик тарихий харажатлар, ҳарбий хизматчилар сонининг йигирма йил ичида энг катта кўпайиши ва Хитойни ушлаб туришга қаратилган Ҳиндистон-Тинч океани минтақасида Американинг мустаҳкам позицияси мавжуд.

Қонун шунингдек, Украинага 800 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатишни ҳам назарда тутади. Ушбу қонун Конгресс томонидан 14 декабрда қабул қилинган ва деярли 3100 саҳифадан иборат.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.