АҚШ Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрлаш устида ишламоқда
Қўшма Штатлар Киевга ажратилган маблағлар доирасида Украинага янги мудофаа ёрдам пакетини тайёрлаш устида ишламоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер брифингда маълум қилди.
Давлат департаменти вакилининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Украинага ёрдам беришнинг аввалги тезлигига қайтишни режалаштирмоқда.
“Биз бошқа пакетлар устида ишлаяпмиз. Ўйлайманки, сиз биздан молиялаштириш танаффусидан олдинги суръатга қайтишимизни кутишингиз мумкин”, – деди у президент маъмурияти ёрдамни қачон эълон қилиши мумкинлигига аниқлик киритмасдан.
АҚШ президенти Жо Байден 24 апрель куни Конгресс томонидан қабул қилинган Украина ва АҚШнинг бошқа иттифоқчиларига қарийб 61 миллиард долларлик ёрдам кўрсатишни ўз ичига олган қонун ҳужжатлари пакетини имзолади. Шундан сўнг дарҳол Қўшма Штатлар Украинага 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
Шарҳлар