АҚШ ва Украина пайшанба куни хавфсизлик тўғрисида келишув имзолайди
Америка Қўшма Штатлари ва Украина пайшанба куни хавфсизлик тўғрисидаги келишувни имзолайди, бу Украинада Америка кучларини қўллашни назарда тутмайди, деди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан.
«Украина билан музокараларимиз якунланганини ва эртага келишувларни имзоланишини эълон қилишдан мамнунман», – деди Салливан Италияга кетаётган президент самолёти бортидаги брифингда.
Трансляцияни Оқ уй олиб борган.
Салливаннинг таъкидлашича, келишув Украина аллақачон олаётган ёрдамга тегишли. «Улар қурол ва ёрдам сўрашди, улар бизнинг кучларимиздан жангга қўшилишни сўрашмади. Бу келишув Украинани ҳимоя қилиш учун кучларимиздан фойдаланиш мажбуриятини ўз ичига олмайди”, — дея қўшимча қилди Салливан.
Шарҳлар